• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитой Украинага кассетали бомбалар беришни оловга ёғ сепишга қиёслади

    Америка кассетали ўқ-дориларининг Украинага ўтказилиши уруш ҳудудида гуманитар муаммоларга олиб келиши мумкин, томонлар оловга ёғ сепмаслиги ва можаронинг кучайишига ҳисса қўшмаслиги керак. Бу ҳақда 10 июль куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин журналистлар билан бўлиб ўтган брифингда маълум қилди, деб ёзади Sina.

    Фото: Reuters
    “Кассетали ўқ-дориларнинг масъулиятсизларча топширилиши гуманитар муаммоларга олиб келиши мумкин”, — деди Мао Нин.

    Хитой, шунингдек, АҚШ қарори халқаро ҳамжамиятда хавотир уйғотганига ҳамда кўплаб давлатлар аллақачон бу қарордан норози эканига эътибор қаратди.

    Пекин кассетали ўқ-дориларни топшириш масаласида “эҳтиёткор ва вазмин позицияси”да бўлиш керак, деб ҳисобламоқда. Мао Нин шунингдек, Хитой можародан чиқишнинг ягона йўли сифатида музокараларни кўришини эслатди.

    7 июль куни АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Киевга кассетали ўқ-дорилар етказиб бериш режасини маълум қилди. Оқ уй Украинада кластерли снарядлардан фойдаланиш тинч аҳоли учун хавф туғдиришини тан олган, шунинг учун АҚШ уларни топшириш қарорини кейинга қолдирган.

    Кассетали ўқ нима?

    Кассетали ўқ-дорилар (ёки кассетали бомбалар) ўнлаб-юзлаб кичикроқ бомбаларни ўз ичига олган контейнерлардир. Уларни самолётдан, артиллериядан, ракета отиш мосламаларидан, денгиз қуролларидан отиш мумкин.

    Кассетали ўқ-дорилар олдиндан белгиланган баландликда очилади, бу мўлжалланган нишоннинг майдонига боғлиқ бўлиб, ичидаги ўқ-дорилар белгиланган ҳудудга тақсимланади. Ўқ-дорилар бир-бирига таймер билан боғланган ва ерга яқинроқ портлайди.

    Нима учун кассетали ўқ-дорилар баҳсга сабаб бўлмоқда?

    Бомбалар катта майдонга тушгани сабабли улар жанговар бўлмаган ҳудудларга ҳам таҳдид солиши мумкин. Бундан ташқари, Халқаро Қизил хоч қўмитаси маълумотларига кўра, ўқ-дориларнинг 10 фоиздан 40 фоизгача бўлган қисми нобуд бўлади ва портламаган ўқ-дорилар тинч аҳоли учун йиллар ва ҳатто ўнлаб йиллар давомида хавф туғдиради.

    Потенциал ҳалокатли кассетали ўқ-дорилар Лаос ва Вьетнамда ишлатилганидан 50 йил ўтиб ҳамон портламай қолмоқда, бу эса мазкур қуролларни кенг миқёсда тақиқлашни талаб қилишга ундади.

    Кассетали ўқлар тўғрисидаги конвенция туфайли дунёнинг аксарият мамлакатлари ушбу қуроллардан фойдаланишни аллақачон тақиқлаб қўйган, бу эса уларни захиралаш, ишлаб чиқариш ва узатишни ҳам тақиқлайди. Ушбу конвенция га 123 давлат қўшилган, аммо яна 71 давлат (хусусан, АҚШ, Украина, Россия) қўшилмаган.

    Душман қўшинлари ёки транспорт воситаларига ҳужум қилиш учун ўқ-дорилардан фойдаланиш халқаро ҳуқуққа зид эмас. Аммо, Human Rights Watch ташкилотига кўра, бу қуроллар билан тинч аҳолини нишонга олиш уруш жинояти сифатида баҳоланиши мумкин. Ташкилот, шунингдек, Украина ҳам, Россия ҳам уруш пайтида кассетали ўқлардан фойдаланган ҳолда тинч аҳолини ўлдирганини даъво қилмоқда.

    10.07.2023, 15:16   Изоҳ (0)   8601
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Украина АҚШдан кассетали авиабомбалар сўрагани айтилмоқда. Ушбу қуроллар қандай хусусиятга эга?

    07.03.2023, 14:20

    Россиянинг Запорожьега ҳужумида 4 киши ҳалок бўлди: гуманитар ёрдам тарқатиш жойига авиабомба тушган (фото, видео)

    10.07.2023, 13:25

    Хитойда эркак болалар боғчасига ҳужум қилиб, олти кишини ўлдирди

    10.07.2023, 13:10

    “Бири кетса, бошқаси келади”. МАР ҳукумати юзлаб “вагнерчи”ларнинг олиб кетилишини ротация деб атади

    10.07.2023, 12:10

    Эрдўғон уруш тугагунча Туркияда қолиши керак бўлган “Азов” командирларини Украинага қайтарди (видео)

    10.07.2023, 11:11

    НАТО Франция сабаб Токиодаги ваколатхонаси очилишини кейинга қолдирмоқчи — ОАВ

    10.07.2023, 10:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.