Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев сирдарёлик сайловчилар билан учрашув чоғида келгуси етти йилда вилоятда транспорт соҳасини ривожлантиришга оид режалар ҳақида тўхталди.
Хусусан, Сирдарё вилоятида жамоат транспорти қатновларини кўпайтириш учун, 160 та янги автобус олиб келинади, замонавий лойиҳалар асосида 60 та бекат қурилади.
Булар орқали, Сирдарёлик 600 мингдан зиёд одамларнинг узоғи яқин бўлади.
“ ъТошкент – Ховосъ йўналишидаги бундан 35 йил аввал сотиб олинган электропоездларни янгилаймиз. Бунинг учун, 20 миллион доллар эвазига, замонавий электропоездлар олиб келамиз”, – деди номзод.
Шавкат Мирзиёев, шунингдек, 2023 йилнинг ўзида Боёвут тумани ва Ширин шаҳрида Саудия Арабистонининг “Аcwа power” компанияси томонидан 1 миллиард 100 миллион доллар сармоя ҳисобига, яна 1,5 минг Мегаваттли иссиқлик электр станцияси фойдаланишга топширилишини айтди.
“Бундан ташқари, келгуси икки йилда Франция, Япония ва Қатар компаниялари консорсиуми томонидан 1 миллиард 100 миллион доллар инвестисия киритилиб, қўшимча 1,5 минг Мегаваттли замонавий иссиқлик электр станцияси барпо этилади”, – деди номзод.
Изоҳ (0)