• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12466.44
    • RUB155.42
    • EUR14517.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Татьяна Каримова ва Пётр Каримов низоси келишув билан якунланади(ми?) — адвокат тушунтириш берди

    Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримовага нисбатан фуқаролик иши кўриб чиқилмоқда — даъвогар Ислом Каримовнинг биринчи никоҳидан бўлган фарзанди Пётр Каримов. Даъво предмети сифатида ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо кўрсатилган. Айни вақтда Татьяна Каримова томонидан ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида судга киритилган илтимоснома қаноатлантирилган ва судда номаълум муддатга қолдирилган.

    “Дарё” мухбири Каримовларнинг низоси тахминан қандай кечиши юзасидан адвокат Баҳодир Аҳмедовдан изоҳ олди.

    Пётр Каримов ва Татьяна Каримова
    Фото: Интернет

    Адвокатнинг айтишича, Каримовлар низосига ўхшаш ҳолатлар амалиётда аксар ҳолларда келишув билан якунланади.

    “Низони келишув битими ёки медиатив йўл билан келишув бўлиши мумкин. Келишув битими Фуқаролик процессуал кодексининг 166-моддасида келтириб ўтилган. Бу ҳар қандай суднинг босқичида тузилиши мумкин бўлган муқобил чоралардан биттаси. Яъни бу биринчи инстанция судида ҳам, апелляция судида ҳам бўлиши мумкин. Олий судда ва ҳаттоки ижро жараёнида ҳам келишув битими тузилиши мумкин.

    Келишув битимида тарафлар ўзаро келишув битимини имзолайди. Суд уни тасдиқлайди ва ажрим чиқаради. Агар ижро жараёнида давом этаётган пайтда келишув бўлса, унда биринчи инстанция судига беради. Биринчи инстанция суди ишни кўриб чиқиб, ажрим чиқариб беради. Келишув битимида ҳам хоҳлаган нарсани келишолмайди. Айтайлик, ноқонуний нарсани киритиш мумкин эмас. Масалан ‘фалон жойга менга уй қуриб берасан’, мазмунидаги келишув киритилмайди. Шунингдек учинчи шахсларга дахл қиладиган масалаларни киритиш ҳам мумкин эмас”, — деди адвокат.

    Унинг айтишича, Каримовлар низони медиация йўли билан келишиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

    Баҳодир Каримов
    Фото: “Дарё”

    “Медиация институти Ўзбекистонда ҳали унчалик ривожланмаган. Лекин жуда зарурий бўлган, айнан оилавий низоларда бутун дунёда амалиётда қўлланиладиган институт. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш керакки, медиация фақатгина биринчи инстанция судида амалга оширилади.

    Медиацияда тарафлар келишаётган пайтда ўртада медиатор иштирокида муқобил йўл билан низо ҳал қилинади. Медиатор икки хил: профессионал ёки нопрофессионал бўлиши мумкин. Профессионал медиатор Адлия вазирлигининг тегишли ўқув курсларини тугатган ва Адлия вазирлигидаги реестрга киритилган шахс бўлиши мумкин.

    Ворислик бўйича медиация қилинадиган бўлса, тарафларни ўзаро келиштириб ва кейинчалик ҳам бу бўйича низо келиб чиқмайдиган қилиб бажаришга ҳаракат қилади. Низолашаётган томонлар бирорта профессионал медиаторга ўзлари боради. Албатта медиатор маълум ҳақ эвазига хизмат кўрсатади.

    Медиация институти биз учун жуда ҳам керак. Бу бутун дунёда ривожланяпти. Масалан, бизга яқин давлатлардан Туркияни, Қозоғистонни кўрадиган бўлсак медиация жудаям яхши ишлаб келяпти. Бу судларда ҳам маълум бир иш ҳажмининг камайишига сабаб бўлади”, — деди Баҳодир Аҳмедов.

    06.07.2023, 11:21   Изоҳ (0)   23924
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ва Словения ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди

    06.07.2023, 11:13

    Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни якунланди

    06.07.2023, 11:03

    Тошкент ва Наманган вилоятларида 10 гектардан ортиқ сомонпоя қолдиқлари ёқиб юборилди

    06.07.2023, 10:48

    Тошкент дунёдаги энг арзон шаҳарлар топ-10 талигига кирди

    06.07.2023, 10:07

    “Италия ва Испаниядан олдинда”. Ўзбекистон ўрик экспортида дунё етакчиларидан бирига айланиши мумкин

    06.07.2023, 09:56

    Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими 3 йилга қамалди 

    06.07.2023, 09:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов таклифига биноан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 21 август, 20:05

    Жоли, Адел ва Бейонсе: ота-оналари билан гаплашмайдиган машҳурлар

    Кино | 21 август, 20:00

    Эрдўғон Украина ва Россия ўртасидаги тинчлик ғояларини амалга оширишга тайёрлигини билдирди 

    Дунё | 21 август, 19:51

    Фарғонада ўгай ака мерос туфайли укасини пичоқлаб қўйди

    Ўзбекистон | 21 август, 19:35

    Google овозли бошқарув орқали ишлайдиган фотошопни тақдим этди

    Дунё | 21 август, 19:25

    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

    Реклама | 21 август, 18:00

    Ўзбекистон олтин экспортини 84 фоизга кўпайтирди

    Иқтисодиёт | 21 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.