Ўзбекистонда ёз мавсумида аҳолига сифатли ва узлуксиз электр энергияси етказиб берилади.
“Ёз мавсумида энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди. Қарорга кўра, ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш, ёз мавсумида энергия тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолига сифатли ва узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга электр тармоқларини мукаммал таъмирлаш учун 2 йил муддатга йиллик 5 фоиз ставкада 150 миллиард сўм бюджет ссудаси ажратилади.
Изоҳ (0)