Лондон яқинидаги Уимблдонда бошланғич мактаб биносига машина урилганидан сўнг бир қиз ҳалок бўлди, деб хабар беради Британия пойтахти полицияси ўз сайтида.
Шунингдек, воқеа натижасида камида тўққиз киши жароҳатланган. Шу билан бирга ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари воқеани теракт деб ҳисобламасликларини, тергов давом этаётганини таъкидладилар.
“Тасдиқлашимиз мумкинки, бир нафар бола Уимблдондаги мактаб биносига автомашина бостириб кириши оқибатида юз берган ҳодиса натижасида ҳалок бўлган”, — дейилади полиция хабарида.
Нашрнинг қайд этишича, машина ҳайдовчиси 40 ёшлардаги аёл қўлга олинган.
Изоҳ (0)