Испаниялик мутахассис Луис Энрике “ПСЖ” бош мураббийига айланди.
Париж клуби 53 ёшли мураббий билан шартнома имзолаганини маълум қилди. Энрике “ПСЖ”да Кристоф Гальтьенинг ўрнини эгаллади.
Мутахассиснинг Париж клуби билан шартномаси 2 йилга мўлжалланган.
“Янги тажриба орттириш учун Парижга келганимдан хурсандман. Янги инсонлар билан танишиш, бу шаҳарда яшаш, янги тил ўрганиш ва “ПСЖ”ни бошқариш мени жуда қизиқтирмоқда”, — дейди Энрике.
Луис Энрике аввалроқ “Рома”, “Сельта” ва “Барселона” бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган. Шунингдек, Испания терма жамоасини ҳам бошқарган.
Изоҳ (0)