“Челси” ярим ҳимоячиси Мэйсон Маунт фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттиради.

Манкунианликлар 24 ёшли футболчи билан 5 йиллик шартнома имзолади. Шунингдек, битимда уни бир йилга узайтириш банди ҳам мавжуд.
Аввалроқ, “Манчестер Юнайтед” Маунт учун лондонликларга 55+5 миллион фунт тўлаб бериши маълум қилинганди. Мэйсоннинг маоши бонуслар билан бирга ҳафтасига 250-300 минг фунтни ташкил этади.
Мэйсон АПЛнинг 2022/23 йилги мавсумида 24 та ўйин ўтказиб, 3 та голга муаллифлик қилган.
Изоҳ (0)