Россиянинг “Спартак” клуби Элдор Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда.
“Қизил-оқлар” 28 ёшли футболчини Россия чемпионатига қайтаришга уриниб кўрмоқчи.
Ҳозирда “Рома” аъзоси бўлган Элдор РПЛга қайтишни режалаштирмаётгани хабар қилинган. Ўзбекистонлик футболчи Туркия чемпионатидан таклиф тушса, уни қабул қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2017 йилдан 2020 йилга қадар “Ростов” сафида ҳаракат қилган.
Элдор Шомуродов 2022/23 йилги мавсумни “Специя” сафида ижара асосида ўйнаган. Футболчининг “Рома” билан шартномаси 2026 йилда ўз ниҳоясига етади.
Изоҳ (0)