Жанубий Корея расмийлари рақобатни рағбатлантириш учун сўнгги 30 йил ичида биринчи марта банк секторига янги иштирокчилар киришига рухсат беради, деб ёзди Financial Times.
Ҳукумат амалдаги молия компанияларига бутун мамлакат бўйлаб тижорат банки сифатида фаолият юритиш учун лицензия олиш имконини беради, онлайн-банкингнинг ривожланиши учун шарт-шароит яратади, хорижий кредит ташкилотлари филиаллари учун қоидаларни енгиллаштиради.
FT таъкидлашича, Жанубий Кореяда бешта йирик банк фаолият юритади. Президент Юн Сеок-Ёл бу йил уларни осон пул топиш имконини берувчи кредитлар ва депозитлар бўйича фоиз ставкаларидаги катта фарқлар учун танқид қилди.
Financial Times, шунингдек, юқори ставкалар шароитида ходимларга бонус тўловлари миқдори бўйича банкларнинг тутган йўлини ҳам танқид қилди.
Изоҳ (0)