Германия канцлери Олаф Шольц мамлакат мудофаа харажатларининг оширилиши бутун бюджет учун катта қийинчилик туғдиришини таъкидлади.
Аввалроқ, ҳукмрон коалиция мудофаадан ташқари деярли барча соҳаларда харажатларни қисқартиришни кўзда тутувчи 2024 йил учун мамлакат бюджети лойиҳасини тақдим этгани маълум қилинганди.
“Хавфсизлик – катта чақирув ва бу, албатта, бутун бюджет учун чақирувни англатади”, — деди Шолс парламентдаги чиқишида.
У яна бир бор Украинадаги можарони Германия учун хавфсизлик сиёсатини қайта кўриб чиқишга мажбур қилаётган бурилиш нуқтаси деб атади. Бундан ташқари, у Берлин Украинага фаол ҳарбий, молиявий ва гуманитар ёрдам кўрсатаётгани ва бу қанча давом этиши аниқ эмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)