Франция ҳукумати оммавий тартибсизликлар юз берган тақдирда рақамли платформаларга қўшимча чекловлар қўйиш масаласини кўриб чиқиш учун парламент аъзоларидан иборат партиялараро гуруҳ тузишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Франция Вазирлар Маҳкамаси вакили Оливье Веран маълум қилди.
“Биз икки палатадаги барча сиёсий ҳаракатлар депутатларини ўз ичига олган партиялараро ишчи гуруҳи бўлиб ўтган воқеалардан келиб чиқиб, қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларни биргаликда кўриб чиқиш имкониятига эга бўлишини истаймиз.
Бир неча ҳафта олдин Вазирлар Маҳкамасига киберхавфсизлик ва рақамли воситалардан фойдаланишни тартибга солувчи қонун лойиҳаси киритилган”, — деди у брифингда.
Қонун лойиҳасига кўра, тартибсизликлар пайтида ўзаро геолокацияни алмашиш каби ижтимоий тармоқларнинг баъзи функцияларини ўчириб қўйишга рухсат берилиши мумкин.
Франция ҳукумати рақамли платформалардан зўравонликни қўзғатиши мумкин бўлган постларни имкон қадар тезроқ олиб ташлашни ва жиноят содир этилган тақдирда фойдаланувчиларни анонимликдан маҳрум қилишни талаб қилмоқда.
Изоҳ (0)