“Вагнер” хусусий ҳарбий кампанияси асосчиси Евгений Пригожинга 24 июнь куни Санкт-Петербург яқинида жойлашган Шимолий Версал қишлоғидаги дала уйида тинтув ўтказиш чоғида олиб қўйилган пистолети қайтарилди. Бу ҳақда “Фонтанка” хабар берди.
Маълум қилинишича, гап “Вагнер” етакчисига Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу томонидан тақдим этилган “Глок” пистолети ҳақида бормоқда.
Ўз эгасига қайтарилган арсеналлар орасида иккита Сайга карабини, австриялик Стейр Маннличер ўқли карабини, “Арка” ярим автоматик винтовкаси ва яна бир нечта милтиқ, пистолет бор. Пригожин Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти федерал хавфсизлик хизмати департаментидан қуролларини олиб кетиши мумкин.
Аввалроқ Пригожинга Санкт-Петербургда тинтув чоғида қутилардан топилган 10 миллиард рубль ҳам қайтарилганди. Пригожин бу пуллар “Вагнер” жангариларига маош тўлаш ва ҳалок бўлганларнинг яқинларига товон тўлаш учун мўлжалланганини айтганди.
Изоҳ (0)