АҚШнинг юқори сиёсий раҳбариятини қўриқлаш билан шуғулланувчи махфий хизмат мунтазам текширув вақтида Оқ уй ҳудудидан кокаин топди. Бу ҳақда The Washington Post хабар берди.
Ҳозир разведка идоралари кокаин қандай қилиб АҚШ президентининг расмий қароргоҳига тушганини текширмоқда. Бўлим бошлиғи Энтони Гульельми бинода кокаин аниқланган жойни ва у қандай қадоқланганини айтишдан бош тортган.
Топилган кокаин қўшимча текширувдан ўтади, мутахассислар унинг кимёвий таркиби ва келиб чиқишини аниқлайди. Оқ уйда кокаин топилгач, эвакуация эълон қилинган. Воқеа содир бўлган вақтда АҚШ президенти Жо Байден қароргоҳда бўлмаган.
Изоҳ (0)