“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқаради.
Бу ҳақида Бразилия футбол конфедерацияси маълум қилди. Мураббий Америка Кубоги—2024 дан сўнг терма жамоа бошқарувига ўтади.
Анчелоттининг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2024 йилда ўз ниҳоясига етади ва битим янгиланмайди.
Италиялик мутахассис фаолияти давомида “Реал”дан ташқари “Парма”, “Ювентус”, “Милан”, “Челси”, “ПСЖ”, “Бавария”, “Наполи” ва “Эвертон” каби жамоаларни бошқарган.
Изоҳ (0)