“Ўзгидромет” директори тўртта вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, 5–7 июль кунлари ёмғир ёғиши кутилаётгани сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин:
- Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
- Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
- Фарғона вилояти Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
- Андижон вилояти Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида.
“Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан эҳтиёт чораларини кўришларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)