“Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрларини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди, деб хабар беради Норма.
Ҳужжат билан мактабгача, мактаб, мактабдан ташқари, спорт, профессионал таълим муассасалари ҳамда олийгоҳларнинг педагог ходимлари учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари белгиланмоқда.
Умумтаълим мактаб муассасалари ўқитувчилари учун узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги 56 календарь кунини ташкил этади. Тўлиқ рўйхат билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Узайтирилган меҳнат таътиллари учун ҳақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди.
Маълумот учун, Меҳнат кодексига кўра, таълим ташкилотларининг педагог ходимларига йиллик узайтирилган меҳнат таътили берилади. Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 27 июндан кучга кирди.
Ўзбекистонда педагоглар сони
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2022/2023-ўқув йилида республика бўйича умумтаълим муассасаларида таълим бераётган педагоглар сони (ўриндошларсиз) 521,6 минг нафарни ташкил этган. Шундан 159,9 минг нафарини ёки жами педагогларнинг 30,7 фоизини эркак педагоглар ташкил этган.
2022/2023-ўқув йилида 2018/2019-ўқув йилига нисбатан эркак педагоглар сони 27,8 минг нафарга ёки 21,0 фоизга кўпайган. Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида мактабларда таълим бераётган эркак педагоглар сони кўп.
Изоҳ (1)
Ушбу мақолани чиқарган журналистга саволим, пахтакормисиз, қайси калла бн таътил кўпайди деб ёзябсиз,