Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ОТМлари бакалавриат таълим йўналишларига қабул бўйича аризалар статистикасини эълон қилди.
Унга кўра, 3 июль соат 09:00 ҳолатига 129 минг 863 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтган. Шундан кундузги таълим учун 86 минг 601 нафар, сиртқи таълимга 38 минг 494 нафар, кечкига 3 минг 469 нафар, масофавийга 1 минг 298 нафар абитуриент рўйхатдан ўтган.
Жорий ўқув йилида давлат ОТМларига жами 206 минг 857 нафар абитуриент ўқишга қабул қилинади. Шундан 43 минг 783 нафари грант, 163 минг 74 нафари тўлов-контракт асосида ўқийди. Бакалавриатга (кундузги) ўтган йилгига нисбатан грантлар сони 10 фоизга, контракт 1 фоизга оширилган.
- Рўйхатдан ўтиш учун талабгорлардан фақатгина иккита — паспорт (ёки ID карта) ва ўрта таълимни битиргани ҳақидаги ҳужжат талаб қилинади.
- Онлайн рўйхатдан ўтиш учун ҳафтанинг барча кунларида 24 соат давомида имконият мавжуд.
- Талабгор бештагача таълим йўналишини танлаш мумкин.
- Бу йил республикадаги 92 та бинода тест жараёнлари ўтказилади.
- Бир сменада 44 минг нафардан ортиқ абитуриентлар имтиҳон топшира олади.
- Бир кунда эса 90 мингга яқин абитуриент тест жараёнида қатнашади.
Изоҳ (0)