Ўзбекистонда 84,8 фоиз уй хўжаликлари ҳовлида яшайди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Статистика агентлиги республикадаги уй хўжаликлари танланма кузатувлари маълумотларини тақдим этди. Ўрганишларга кўра, 2022 йилда мамлакатда уй хўжаликларининг 84,8 фоизи алоҳида уйда (хусусий ҳовли) яшаши аниқланган. Қолган 14,4 фоиз уй хўжаликлари кўп қаватли уйларда, 0,8 фоизи эса бошқа турдаги уй-жойларда истиқомат қилади.
Агентлик маълумотларида 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига республикада кўп қаватли уйлардаги хонадонлар сони 1 миллион 464 минг 500 тани ташкил этгани келтирилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 62,1 мингтага ошган. Республикада “дом”лардаги энг кўп квартиралар Тошкент шаҳрида (527,9 мингта), кейин Тошкент (164 мингта) ва Фарғона вилоятларида (125,3 мингта) қурилган.
Изоҳ (0)