Тошкентда 30 июнь куни автобуслар ёшларга бепул хизмат кўрсатади, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, Ёшлар куни муносабати билан 14 ёшдан 30 ёшгача бўлганлар автобуслардан бепул фойдаланиши ва шаҳардаги ушбу санага бағишланган тадбирларда иштирок этиши мумкин.
“Тошшаҳартрансхизмат” хабарига кўра, 30 июнда ёшлар автобуслардан бепул фойдаланиши мумкинлиги ҳақида 1 июндаги ҳукумат мажлиси баёнотида кўзда тутилган. Бунда йўловчиларнинг ёши қандай аниқланишига ойдинлик киритилмаган.
Бундан аввал “Ўзтемирйўлйўловчи” Ёшлар куни муносабати билан ёшларга чегирма эълон қилганди.
Изоҳ (0)