• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Дам олиш кунлари ишга жалб қилиш: чоралар ва ҳақ тўлаш — ҳуқуқшунос тушунтириш берди

    Қурбон ҳайити муносабати Президент фармонига асосан қўшимча дам олиш кунлари (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2023 йилнинг 29–30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни)дан фойдаланишади. Аксарият ишчи-ходимлар 3 июль кунидан ишга чиқади.

    Бироқ, бизда шу дам олиш кунларини ҳам кўп кўрадиган раҳбарлар йўқ эмас. Бугун эрталабдан “бўлди дам олиш тугади, ҳамма ишга” деган хабарларни қабул қилиб олганлар ҳам бўлса керак. Лекин ана шу ходимлар ҳам, айни пайтда ходимларини ишга чақираётган ўша шошқалоқ раҳбарлар ҳам, бу йўналишдаги ҳуқуқлари ва мажбуриятларини билиб қўйганлари яхши. Жавобгарлигини ҳам албатта.

    “Дарё” мухбир ҳуқуқшунос Сайдали Муҳторалиевдан дам олиш кунлари ходимларни ишга жалб қилиш учун жавобгарлик, агар меҳнатга жалб этилса қай тартибда ҳақ тўланиши бўйича изоҳ олди.

    Сайдали Муҳторалиев
    Фото: “Дарё”

    Дам олиш, байрам ва ишланмайдиган кунларида ходимларни ишга жалб қилиш

    Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2023 йил 30 апрелдан кучга кирган буни биласиз, биз шуни айтишмиз керакки, янги Меҳнат кодекси ҳам ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ўз кучини йўқотган эски Меҳнат кодексидан асло қолишмайди.

    Нима учун раҳбарлар дам олиш вақтида ишга жалб қилиш жуда нозик масала эканини билиши шарт. Гап шундаки, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимларни асоссиз ишга жалб қилиш қонунбузарликдир.

    Бунинг учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан БҲМнинг 10 баробаригача (3 миллион 30 минг сўм), агар бу ҳаракат бир йил давомида такроран содир этилган бўлса БҲМнинг 15 баробари (4 миллион 950 минг сўм ) миқдорида маъмурий жарима бор.

    Агар раҳбариятнинг бу ҳаракатларида меҳнатга мажбурлаш аломатлари бўладиган бўлса, вазият янада оғирлашади. Бунда раҳбарлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига асосан БҲМнинг 100 баробаригача (33 миллион сўм), агар бу педагогларга нисбатан содир қилинган бўлса, БҲМнинг 150 бараваригача (49 миллион 500 минг сўм) маъмурий жаримага тортилиши мумкин. Агар бу ҳуқуқбузарлик, яъни меҳнатга маъмурий мажбурлаш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бу ҳаракат яна такрорланса, буёғи жиноятга тортиб кетади. Бундай ҳолатларда Жиноят кодексининг 148-2-моддасига асосан жиноий жавобгарлик чоралари қўлланилиши мумкин.

    Демак, ташкилот раҳбарлари дам олиш, ишланмайдиган байрам кунларида ходимларни ишга чақиришда огоҳ бўлишлари лозим, агар улар қонунни бузсалар, оқибати кўриб турганингиздек яхши бўлмайди.

    Ўзи, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб қилиш мумкинми?

    Гап шундаки, дўстлар, умумий қоидага кўра дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш тақиқланади. Бу ҳақида Меҳнат кодексининг 209-моддасида айтилган. Лекин мана шу 209-модданинг ўзида дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ходимларни ишга жалб қилиш мумкинлиги бўйича айрим истисно ҳолатлар ҳам кўрсатиб ўтилган.

    Шундан келиб чиқиб, биз дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишга жалб қилиш амалиётини иккига ажратиб оламиз: биринчиси, ходимнинг розилиги билан, иккинчиси, ходимнинг розилигисиз ишга жалб қилиш.

    Ходимнинг розилиги билан ишга жалб қилиш

    Биринчиси. Меҳнат Кодексининг 209-моддаси 2-қисмига кўра, агар корхона ёки ташкилотнинг кейинчалик нормал ишлаши олдиндан кутилмаган муайян ишларнинг бажарилишига боғлиқ бўлса ва ўша ишларни шошилинч бажаришга зарурат туғилган тақдирда, ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этиш мумкин. Фақат бундай ишларнинг рўйхати жамоа шартномасида, агар жамоа шартномаси бўлмаса, иш берувчининг касаба уюшмаси қўмитаси билан келишиб қабул қилган бошқа ҳужжатида, агар иш берувчи якка тартибдаги тадбиркор бўлса, ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатилган бўлиши керак. Бундай ҳолатларда ходимларни ишга жалб қилиш фақатгина уларнинг розиликлари асосида амалга оширилади.

    Иккинчиси. Ишлаб чиқариш узлуксиз бўладиган корхона ва ташкилотлар бор. Бундай ташкилотларда муайян ишларни ишланмайдиган байрам кунларида ҳам амалга оширишга йўл қўйилади. Масалан, ишлаб чиқариш техник шароитларга кўра тўхтатиб туриш имкони бўлмаган ишларни ёки аҳолига хизмат кўрсатиш заруратини юзага келтирадиган ишларни, бундан ташқари, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларини назарда тутяпмиз. Бундай вазиятларда ҳам ходимларни уларнинг розилиги билан дам олиш, байрам ва ишланмайдиган кунларда ишга жалб қилиш мумкин.

    Учинчиси. Ҳаммамиз билган яна бир соҳа вакиллари бор, сиз ва биз дам олаётган бир вақтда биз уларнинг меҳнатини кўриб ёки эшитиб турган бўламиз. Маданий-томоша ташкилотлари, телевидение, радиоэшиттириш ташкилотлари ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг ижодкор ходимларини, бундан ташқари, профессионал спортчилар, шунингдек, асарларни яратишда ва (ёки) ижро этишда (намойиш этишда) иштирок этувчи бошқа шахсларни назарда тутяпман. Юқоридаги соҳа вакилларини ҳам дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишга жалб қилишга йўл қўйилади. Фақат янги Меҳнат кодекси бўйича қўйилган талаблар шуки, бу соҳадаги дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишга жалб қилиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишувга кўра ишлар, касблар ва лавозимларнинг тасдиқланадиган рўйхатларига мувофиқ, жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланадиган тартибда йўл қўйилади. Албатта, бундай ҳолатларда ҳам ходимлардан розилик аризалари олиниши керак.

    Ходимнинг розилигисиз ишга жалб қилиш

    Биз умумий қоидага кўра, ходимларни дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлатиш таъқиқланишини, бироқ алоҳида истисно ҳолатларда уларнинг розилиги билан ишга жалб қилиш мумкинлигини юқорида кўриб чиқдик.

    Қаранг, эски Меҳнат кодексида бўлмаган жуда қизиқ қоида, янги Меҳнат кодексининг 210-моддасида турибди: “дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ходимнинг розилигисиз ишга жалб этишга йўл қўйилмайди, бундан қуйидаги ҳоллар мустасно”. Яъни, Меҳнат кодексининг 210-моддаси нормалари масалага янада чуқурроқ ёндашмоқда, ушбу модда умумий ҳолатларда дам олиш ва байрам кунларида ишга жалб қилиш учун ходимнинг розилиги кераклигини таъкидлаган ҳолда, бу борада ҳам қўшимча истиснолар борлигини ҳам назарда тутяпти. Эътибор беринг, ушбу ҳолатларда ходимнинг розилигисиз ҳам дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишга жалб қилиш мумкин бўлмоқда. Хўш, бу қайси ҳолатлар ўзи?

    Меҳнат кодексининг 210-моддасига асосан ходимнинг розилигисиз дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишга жалб қилишга қуйидаги ҳолатларда йўл қўйилади:

    биринчиси, табиий ёки техноген хусусиятга эга ҳалокатларнинг, ишлаб чиқаришдаги аварияларнинг, ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг, шунингдек, ёнғинлар, тошқинлар, зилзилалар, эпидемия ёки эпизоотияларнинг олдини олиш ёки оқибатларини бартараф этиш ҳамда аҳоли ёхуд унинг бир қисмининг ҳаётига ёки нормал яшаш шароитларига таҳдид соладиган бошқа алоҳида ҳолларда бажариладиган ишлар амалга оширилиши учун;

    иккинчиси, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш учун;

    учинчиси, марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти, совуқ сув таъминоти ва (ёки) сув чиқариш тизимларининг, газ таъминоти, иссиқлик таъминоти, ёритиш, транспорт ва алоқа тизимларининг нормал ишлашини бузадиган кутилмаган ҳолатларни бартараф этишга доир ижтимоий жиҳатдан зарур ишлар амалга оширилиши учун;

    тўртинчиси, иш берувчининг мулкини нобуд қилиш ёки унга зарар етказишнинг олдини олиш учун.

    Демак, юқоридаги каби алоҳида вазиятлар юзага келганда иш берувчи ходимни унинг розилигини олмаган ҳолда ишга жалб қилиши мумкин. Бундай ҳолатларда ходим учун дам олиш ва байрам кунлари ишлаш мажбурий тусга киради.

    Қайси шахсларни ишга жалб қилишда ҳар қандай ҳолатда ҳам уларнинг розилиги шарт?

    Ҳар қандай ҳолатларда ҳам ҳомиладор аёлларни, 14 ёшга тўлмаган боланинг (16 ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган боланинг) ота-онасидан бирини (МК 396-модда), ногирон ходимларни (428-модда) уларнинг розилигисиз дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишга жалб қилиб бўлмайди.

    Ногирон ходимлар бўйича эса қўшимча талаб бундай ишлар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси тавсияларида тақиқланмаган бўлиши керак.

    Меҳнат кодексининг 417-моддасига асосан 18 ёшга тўлмаган ходимларни дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлатиш таъқиқланган. Бундан маданий-томоша ташкилотлари, телевидение, радиоэшиттириш ташкилотлари ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг ижодий ходимлари, профессионал спортчилар, шунингдек, асарлар яратишда ва (ёки) ижро этишда (намойиш этишда) иштирок этувчи бошқа шахсларгина бундан мустасно. Ушбу 18 ёшга тўлмаган ходимлар Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ишлар, касблар, лавозимлар рўйхатларига мувофиқ ўз розиликлари билан ишга жалб қилиниши мумкин.

    Дам олиш ва байрам кунларида ишлаганлик учун камида 2 ҳисса ҳақ тўланади

    Албатта, бу мавзунинг энг қизиқ ва эътиборли қисми шу. Ҳар ким қилган меҳнатига яраша ҳақ олишни истайди. Бунинг устига қолганлар дам олаётган ва байрам қилаётган бир вақтда ишхонага келиб меҳнат қиларкансан, жараённинг маънавий йўқотиш қисмига ҳам товон тўлашларини истайсан.

    Меҳнат кодексининг 263-моддасига кўра дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларидаги қуйидаги ишлар учун камида 2 ҳисса ҳақ тўланади:

    ишбай ишловчиларга — камида икки ҳиссали ишбай баҳолар бўйича;

    меҳнатига кунбай ва соатбай тариф ставкалари бўйича ҳақ тўланадиган ходимларга — кунбай ёки соатбай тариф ставкасининг камида икки ҳиссаси миқдорида;

    маош оладиган ходимларга — ҳар бир ишланган кун ёки соат учун маошдан ташқари кунбай ёки соатбай ставкасининг камида бир ҳиссаси миқдорида.

    Биз бу ерда ҳисоб-китобга чалғимаслигимиз керак. Масалан, энг кўп учрайдиган учинчи қатордаги маош оладиган ходимларни назарда тутяпмиз. Улар дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларидаги ҳар бир ишланган куни ёки ҳар бир ишлаган соати учун аввалдан белгиланган иш ҳақини олади ва бунга қўшимча равишда кунбай ёки соатбай ставканинг камида бир ҳиссаси миқдорида ҳақ ҳам олади. Яъни, барибир улар оладиган иш ҳақи одатдаги иш кунларига нисбатан камида 2 ҳиссани ташкил қилаверади.

    Икки ҳиссадан кўпроқ ҳақ тўлаш мумкинми?

    Албатта мумкин. Бу биринчидан ташкилотнинг молиявий ҳолатига боғлиқ. Иккинчидан, агар ташкилотнинг жамоа шартномасида, ёки иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул қилинган ички ҳужжатда, ё бўлмасам, меҳнат шартномасида юқорироқ, масалан, 3 ҳиссалик миқдор назарда тутилган бўлса, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар учун кўпроқ тўловлар тўлаш мумкин (МК 263-модданинг 2-қисми).

    Икки ҳиссалик ҳақ ўрнига бошқа “вариант” ҳам бор

    Меҳнат кодексининг 210-моддаси дам олиш ёки ишланмайдиган байрам куни ишлаган ходимга “вариант” сифатида бошқача имкон ҳам бериши мумкин. Ва бу ходимнинг хоҳишига боғлиқ. Яъни, бунда дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ходимнинг хоҳишига кўра бошқа дам олиш кунини бериш йўли билан компенсация қилиниши мумкин.

    Бунда дам олиш кунидаги ёки ишланмайдиган байрам кунидаги иш ҳафтанинг бошқа бир иш кунида бошқа дам олиш кунини бериш билан компенсация қилинади. Агар шу вариант танланса, ходимга бундай иш учун ҳақ тўлаш 2 ҳисса эмас, камида 1 ҳисса миқдорида амалга оширилади ва бошқа иш кунида берилган дам олиш куни учун эса ҳақ тўланмайди.

    29.06.2023, 18:48   Изоҳ (0)   14224
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзбекистон темир йўллари” хорижий компаниялардан харид қилинадиган электропоездлар ҳақида маълумот берди

    29.06.2023, 18:06

    Россиядаги ЙТҲда 5 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлгани маълум қилинди

    29.06.2023, 16:52

    Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни 66 ёшга тўлгани билан табриклади

    29.06.2023, 16:08

    Наманганда 1200 ўринли тест синовлари маркази барпо этилди

    29.06.2023, 15:29

    Ўзбекистонда 2050 йилга бориб аҳолининг кексайиш суръатлари ўсиши кутилмоқда — БМТнинг аҳолишунослик жамғармаси

    29.06.2023, 14:08

    Фарғона, Андижон, Гулистон давлат университетлари ва “Нархоз”га ўқишга киритиб қўйиш эвазига пул олган шахслар ушланди (видео)

    29.06.2023, 13:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.