Америкалик стоматолог Данте Девоти шакарли газланган ичимликлар оғиз бўшлиғи ва тишлар учун энг зарарли ичимлик эканлигини таъкидлади, деб хабар беради “Закон.кз” нашри.
Стоматолог қайд этганидек, кўплаб ичимликлар оғиз бўшлиғи микрофлорасига салбий таъсир кўрсатадиган кислоталар ва шакарнинг кўплиги туфайли тишларга зарар етказади, эмални емиради, деб ёзади DailyMail.
Баъзи ичимликлар, жумладан, қаҳва, чой, спиртли ичимликлар, оғиздаги кислота-асос мувозанатини бузади. Бу бактерияларнинг кўпайтиради ва бунинг учун қулай муҳит яратади. Бу турдаги ичимликларнинг ўзи зарарли, лекин агар сиз уларни аста-секин ичсангиз, ундан ҳам зарарли.
Сўлак кислоталиликни аста-секин нейтраллайди. Аммо оғиздаги pH даражасини “ҳимоя диапазонига” келтириш учун бир соатгача вақт кетиши мумкин.
Аммо секинлик билан ичиладиган чой ва қаҳва тишларнинг ҳимоясини шакарли газланган ичимликлар каби йўқ қилмайди. Газланган ичимликлар аслида тишларингиз учун ширин кислотали ванна ҳосил қилади. Шакар нафақат pH даражасини пасайтиради, балки “тишнинг чириш циклини яратувчи” зарарли бактериялар учун ҳам озиқ-овқат манбаи ҳисобланади.
“Оғиз бўшлиғининг парвариши борасида фақат тишларни чўтка ва иплар ёрдамида тозалаш эмас, балки овқатланиш билан боғлиқ барча одатлар, масалан, кун давомида тез-тез газак қилиш ёки суюқлик ичиш тишлар саломатлигига қандай таъсир қилишини англашдан иборат“.
Чиройли ва соғлом табассумни сақлаб қолиш учун диета ва фойдали одатларни мунтазам бажариш керак.
Изоҳ (0)