• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Қора шоколад, шакари кам бўлган мевалар: тишларга зарар етказмайдиган ширинликлар борми?

    Болалигимиздан ширинликлар тишга зарар деган фикр шаклланган. Ота-оналар кариесга дуч келмасликлари учун бу ҳақда болаларига доимо айтиб келади ва уларни ширинликлардан чеклайди. Аслида бу барча ширинликларга тааллуқли эмаслигини билсангиз, ҳайрон қолишингиз табиий.

    Ширинликлар тишга зарар, аммо шакар қўшилмагани безиён: чинданми?

    Даставвал, кариес қандай пайдо бўлишини аниқлайлик. Бу оғиз бўшлиғида яшайдиган бактериялар ҳақидадир. Улардан баъзилари кариес ривожланишига деярли таъсир қилмайди, бошқалари эса, аксинча, унинг ривожланиши билан боғлиқ. Бунга биринчи навбатда Streptococcus mutans туридаги микроорганизмлар ва бошқа микроблар ҳам ҳисса қўшади.

    Фото: Championat

    Кўпгина шакарли егуликлар таркибида глюкоза ва фруктоза қолдиқларидан ташкил топган сахароза мавжуд. Бактериялар шу моддалар билан озиқланади. Сахарозадан ҳазм қилиш жараёнида кислота ҳосил бўлади. У зарарсизлантирилиши керак, чунки улар тиш эмалини емиради. Оғиз бўшлиғи қанчалик кислотали бўлса, шунча тишга зарар. Бу ҳолда эмалнинг сирт қатлами заифлашади. Оқибатда, тишлар бактерияларга нисбатан таъсирчан бўлиб қолади.

    Аммо бу ҳар доим ҳам содир бўлмайди. Камдан кам ҳолларда иккита асосий механизмга асосланган кариесга қаршилик пайдо бўлади.

    Баъзи одамларнинг оғзида стрептококклар ва бошқа кариес қўзғатувчи бактериялар камлиги боис шакар ҳазм бўлганда озгина кислота ҳосил бўлади. Бошқа одамларда тиш эмали шунчалик мустаҳкамки, ҳатто калсийнинг сезиларли даражада йўқолиши ҳам унинг кучини камайтирмайди.

    Қайси ширинликлар, айниқса, тишлар учун хавфли?

    Зарарли маҳсулотлар рўйхатида дунёда мавжуд бўлган барча ширинликларни ёзиб чиқиш шарт эмас. Лекин, албатта, тишлар учун ниҳоятда хавфли бўлган ширинликлар мавжуд ва улардан қочиш керак. Булар тишга ёпишиб қоладиганлар, шунинг учун улар тиш юзасида бактерияларни ўзига тортиб оладиган субстрат ҳосил қилади.

    Фото: Championat

    Ирис, карамел ва хўрозқанд шулар жумласидандир. Бундай ширинликлардан воз кечган маъқул ва ҳали ҳам буни қила олмаган бўлсангиз, ҳеч бўлмаганда уларни истеъмол қилганингиздан кейин оғзингизни чайинг, яхшиси, тишларингизни чўтка ва паста билан тўлиқ ювинг.

    Умуман олганда, оғиз бўшлиғининг саломатлиги ушбу оддий, аммо муҳим гигиена муолажасига боғлиқ. Эрталаб нонуштадан кейин ва кечқурун ётишдан олдин тишларингизни ювинг. Шу тариқа кун давомида овқатдан кейин тиш ораларида қолган шакар қолдиқларини юзадан олиб ташлайсиз.

    Кечқурун ширинлик истеъмол қилмаган маъқул. Бу нафақат қоматга фойдали, балки кариес ривожланиш хавфини камайтиради.

    Фото: Championat

    Тишларингизни етарлича ювмасангиз, кечаси оғиз бўшлиғида яшовчи ва кислородга муҳтож бўлмаган анаэроб бактериялар айниқса озиқ-овқат қолдиқларини сингдириш ва кислотани чиқаришда фаоллашади.

    Тишларга зарар келтирмайдиган ширинликлар борми?

    Ширинликларни тўлиқ тақиқлаш жуда қийин. Бизнинг организм шундай яратилганки, ширинликлардан воз кечишга қарор қилганимиздан сўнг, мия дарҳол кекс ва пишириқларни “талаб қилади”.

    Шунинг учун мутлақ тақиқлаш стратегиясини танлашни тавсия этилмайди, бунинг ўрнига диетангизга тиш саломатлиги учун хавфсизроқ бўлган ширинликларни киритинг.

    Фото: Championat

    Улар орасида:

    • какаонинг юқори миқдори ва минимал шакарли қора шоколад;
    • диабетга чалинганлар учун таркибида бактерияларнинг севимли озуқаси — глюкоза бўлмаган батончиклар ва маҳсулотлар;
    • ёнғоқ ва асал билан шоколад, уларнинг қисмлари тишларни бляшка тўпланишидан қўшимча равишда тозалаши мумкин;
    • шакари кам бўлган мевалар;
    • ксилитол каби ширинлагичлар. Бу табиий аналог бўлиб, уни бактериялар ҳазм қила олмайди. Бу шуни англатадики, ушбу маҳсулотлардан фойдаланганда тиш эмали учун хавфли кислота умуман чиқарилмайди.

    Бироқ фақат ксилитолли маҳсулотлар билан чекланиб қолиш ярамайди. Унинг ошиқчаси тишларга зарар етказмайди, аммо у ҳазмсизликни келтириб чиқариши мумкин.

    04.05.2023, 14:46   Изоҳ (0)   4855
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тиш оғриб, ёноқ шишса, уй шароитида биринчи ёрдам кўрсатиш учун нима қилиш керак?

    09.03.2023, 17:57

    Ақл тиши нима учун керак ва уларни олдириш зарурми?

    17.03.2023, 14:48

    Сарғайган тишлар: муаммонинг сабаблари ва ундан қутулиш чоралари

    14.04.2023, 18:43

    Умуртқа поғонаси чурраси: ҳаракатсиз ҳаёт тарзи билан яшайдиган ҳар бир киши билиши зарур бўлган 3 та аломат

    04.05.2023, 11:30

    Ташналик, стресс ва зерикиш: доимий очлик ҳиссининг сабаблари ва уни бартараф этиш чоралари

    03.05.2023, 18:44

    Мигрендан остеохондрозгача: бош оғриғининг кўпчилик билмайдиган сабаблари

    03.05.2023, 13:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.