Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 28 июнь, чоршанба куни нишонланади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди.
Қайд этилишича, ойни кузатиш бўйича Ишчи гуруҳининг илмий изланишлари, тажрибали астрономия марказлари ва нуфузли фатво ҳайъатларидан олган маълумотларига кўра, ҳижрий 1444 йил Зулҳижжа ойининг янги ой фазаси (ҳилоли) милодий 2023 йил 18 июнь куни қуёш ботгандан сўнг содир бўлган.
Маълумки, ҳижрий-қамарий йил ҳисоби бўйича Зулҳижжа ойининг 10-куни Қурбон ҳайитининг биринчи куни ҳисобланади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши ислом дини таълимотлари ва мазкур маълумотларга асосланган ҳолда Ўзбекистонда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь кунига тўғри келиши ҳақида қарор қабул қилди.
Изоҳ (0)