Сурхондарёда истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура департаменти.
Департаментнинг Олтинсой туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Р. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида яширин цех ташкил этиб, истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу цехдан 717 кило чигит, 1 126 кило қўлбола усулда тайёрланган ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)