Тошкент вилояти Чиноз туманида уч гектар ер ёниб кетди, деб хабар бермоқда ФВВ ахборот хизмати.
Унга кўра, 21 июнь куни соат 20:43 да Тошкент вилояти Чиноз туманидаги фермерлар уюшмаларининг бири ҳудудида тахминан 3 гектар ғалладан бўшаган ер майдони ёнган. Воқеа жойига 1 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 21:00 да етиб бориб, ёнғин соат 21:15 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)