Тошкентда “Янги нафас”, “Ватан қалқони” ва Olympic day мусобақалари ўтказилиши муносабабати билан айрим кўчалар вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Унга кўра:
23 июнь куни соат 00:00 дан 25 июнь куни соат 10:00 гача Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб кўчаси бўйлаб Бешёғоч кўчаси билан кесишмасигача ёпилади.
25 июнь куни соат 05:00 дан соат 8:00 гача Афросиёб кўчасининг Ислом Каримов шоҳкўчаси билан кесишган чорраҳасидан Афросиёб ва Ойбек кўчалари бўйлаб Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасигача, шунингдек, Ойбек ва Нукус кўчалари кесишмасидан Нукус кўчаси бўйлаб Рим католик черковигача ёпилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳайдовчилардан узр сўраган ҳолда, уларга айланма йўллардан фойдаланишларини тавсия этди.
Изоҳ (0)