Тошкент шаҳрининг тўртта туманида яна электр энергияси таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида эртага, 22 июнь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Олмазор тумани: “Пахта” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 14:00 гача;
- Юнусобод тумани: “Сандиқ қўрғон” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
- Яшнобод тумани: “Жарбоши” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
- Мирзо Улуғбек тумани: “Гулсанам” МФЙнинг айрим кўчаларида соат 10:00 дан 16:00 гача.
“Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдириб ўтамиз”, дейилади хабарда.
Шунингдек, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўради.
Изоҳ (0)