• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Мулкнинг 8 дан 1 қисми тегиши мумкин” — Пётр Каримов ва Татьяна Каримова ўртасидаги ворислик масаласида суд иши ҳақида адвокат тушунтириш берди

    Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судида 26 июнь куни Ўзбекистоннинг биринчи президенти, марҳум Ислом Каримовнинг турмуш ўртоғи Татьяна Каримовага нисбатан фуқаролик иши кўриб чиқилади — даъвогар Ислом Каримовнинг биринчи никоҳидан бўлган фарзанди Пётр Каримов. Даъво предмети сифатида ворислик ҳуқуқидан келиб чиққан низо кўрсатилган.

    “Дарё” мухбири ворислик ва Каримовлар ўртасидаги низо тахминан қандай ҳолатда кўрилиши юзасидан адвокат Баҳодир Аҳмедовдан интервью олди.

    “Мулкнинг 8 дан 1 қисми тегиши мумкин”

    Маҳкамада Пётр Каримов даъвогар сифатида Татьяна Каримова эса жавобгар сифатида иш кўрилмоқда. Даъво талаби ворислик масаласи. Хўп, ворислик ўзи нима? Мазкур терминга Фуқаролик кодексидан жавоб топиш мумкин. Ворислик табиат қонунидан келиб чиқиб қилинган. Яъни бир мулкка ҳеч қачон битта одам абадий эгалик қилолмайди. Ҳар қандай одам барибир бир кун вафот этади. Ўлим ҳақ. Ва унинг мулки кейинги меросхўрларга қолади. Ворисликнинг икки хил йўли бор. Васият билан ва қонуний ворислик. Васият бўйича бўладиган бўлса, бу энди тушунарли. Масалан, шахс нотариал тартибда васиятнома расмийлаштиради. Мулкини кимгадир қолдиради. Бошқа меросхўрларни изоҳ бермаган ҳолатда меросдан чеклаши ҳам мумкин. Энг қизиғи, умуман бирорта фарзанди ёки қариндошига эмас, юридик шахсга ёки давлатга қолдириши ҳам мумкин. Бундан ташқари ўзини ўзи бошқариш органларига ҳам қолдириши мумкин.

    Баҳодир Аҳмедов
    Фото: “Дарё”

    Каримовлар ўртасидаги низо айнан нима устида кетаётганини аниқ билмаймиз. Суд ишининг ичига кирганимиз йўқ. Даъво талаблари қанақа, даъво аризаси нималардан иборат ва ўзи низо нимадан келиб чиққани бизга номаълум. Балки марҳум президент васият қолдирган ва ана шу масала бўйича келишмовчилик келиб чиққандир. Шунинг учун ҳаммасини суд қарори чиққанидан кейин билишимиз мумкин.

    Айтайлик,шахс васият қолдиришга улгурмади. Кейин меросхўрлар ўртасида низо келиб чиқди. Бундай пайтда биринчи меросхўрлар низони ўзаро ҳал қилади. Агар келишилмаса, кейин суд тартибида ҳал қилинади.

    Фуқаролик кодексининг 1114-моддасида назарда тутилган “Умумий биргаликдаги мулк бўлган мол-мулкни мерос қилиб олиш” ҳолати бўлиши мумкин. Мисол учун, аввал Татьяна Каримованинг мулки бўлган дейлик. Агар Ислом Каримовнинг ўзида мулк бўлмаса, Татьяна Каримованинг мулкининг ярми Ислом Каримовга тегишли деганидир. Унга бўлган мерос ҳуқуқи фарзандларида бор.

    Татьяна Каримова ва Ислом Каримов
    Фото: Каримовлар оиласи архивидан

    Умумий мулк Татьяна Каримованинг номида турибдими, Ислом Каримовнинг номида турибдими — у Оила кодекси бўйича иккаласидаги умумий биргаликдаги мулк. Мабодо тарафлардан қайси бири вафот этса, у мулкнинг тенг ярмига бўлган ҳуқуқ, масалан, эр вафот этса хотинда бор ёки хотин вафот этса эрда бўлади. Энди бу бўйича ворислик белгиланадиган бўлса, айтайлик ҳозир марҳум президентнинг биз билган учта фарзанди бор. Учта бўладиган бўлса, умумий мулк деб топилади. Пётр Каримовга ўша мулкнинг 8 дан 1 қисми тегиши мумкин. 8 дан 5 хотинининг ҳуқуқи ҳисобланади.

    Демак, юқорида зикр этилган мулкка эгалик қилувчилар “Биринчи навбатдаги ворислик” дейилади. Биринчи навбатдаги ворисликка кимлар киради — фарзандлар, ота-онаси ва эр ёки хотин. Масалан, учта фарзанд биттадан оладиган бўлса, аёли ҳам битта улушни олади.

    Энди меросхўрлар кимлар, деган савол ҳам бўлиши мумкин. Меросхўрлар фарзандлар ва ҳаттоки марҳум вафот этган пайтда ҳомила шаклида бўлган фарзанд бўладиган бўлса ва кейинчалик у тирик туғиладиган бўлса унда ҳам мазкур ҳуқуқ бўлади.

    Пётр Каримов
    Фото: Google Images

    Мерос дегани мажбурий тарзда “оласан шуни”, дегани эмас. Ихтиёрий тартибда олинади. Керак бўлса кимнингдир фойдасига мулкдан воз кечиши мумкин. Масалан, “Менинг мулкимни ҳам акам ёки опам олсин менга керак эмас”, дейиши ҳам мумкин.

    Пётр Каримов Ислом Каримовнинг таржимаи ҳолида келганми йўқми билмадим. Аммо бошқа ҳужжатларда келган бўлса, масалан, ФҲДЁдаги ҳужжатларида ёки умуман шунга ўхшаш масалалардаги ҳужжатларда ўғли сифатида белгиланганми, ота ўғил муносабатлари борми, тамом. Унинг ҳам бошқа фарзандлар қатори бир хил мерос олиш ҳуқуқи ва бошқа ҳуқуқлари бор.

    Суд жараёни пайтида бошқа меросхўрлар ҳам чақирилиши эҳтимоли мавжуд. Юқорида айтилганидек, қайсидир меросхўр улушидан ихтиёрий воз кечиб юбориши ҳам мумкин. Балки иш келишув билан тугар ёки медиация қилиниши ҳам мумкин. Оилавий масалаларда кўпроқ медиация фойдали бўлади. Ҳозирга қадар битта суд мажлиси бўлган. Биз буни ҳали кўрганимиз йўқ. Балки биринчи суд мажлисида шуни, яъни келишув таклиф қилиниб, иш қолдирилган бўлиши мумкин.

    Яна бир муҳим жиҳати шуки, агар суд Ўзбекистонда кўриляптими, демак низо Ўзбекистондаги мулклар бўйича кетяпти. Агар келишмовчилик чет элдаги мулклар хусусида бўладиган бўлса, улар ўша ердаги суд тизимига тегишли бўлиб, ўша давлатда кўриб чиқилади. Кўчмас мулклар қайси давлатда бўлса, ўша давлатнинг судловига тегишли ҳисобланади. Агар низо банкларга қўйилган пуллар масаласида бўладиган бўлса, бу бизнинг судловимизга тегишли бўлиши мумкин.

    • Эслатиб ўтамиз, май ойида Россиянинг Красногорск шаҳрида хотинини калтаклаганликда гумонланиб, ушланган Пётр Каримов мерос бўйича судда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келмоқчилиги айтилган эди.

    22.06.2023, 14:59   Изоҳ (0)   35091
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ҳажга борадиган зиёратчилар учун ягона онлайн, очиқ-ошкора навбат тизими жорий қилинади” — Шавкат Мирзиёев

    22.06.2023, 14:45

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 23 июнь куни чанг-тўзон кузатилиши мумкин

    22.06.2023, 14:41

    Термизда 22 июнь куни ҳавонинг ифлосланиш даражаси ошиб кетди

    22.06.2023, 13:59

    Spark Россияда сотилаётгани ҳақида хабар тарқалди. UzAvtoMotors бунга муносабат билдирди

    22.06.2023, 13:34

    “Контракт асосида хизмат қилаётган ҳарбийлар маоши 2030 йилга қадар яна 2 карра оширилади” — Шавкат Мирзиёев

    22.06.2023, 13:29

    Сенат маъмурий жарима миқдори ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан юқори бўлмаслиги белгиланган қонунни маъқуллади

    22.06.2023, 13:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бир-бирига эгизакдек ўхшайдиган машҳур она ва қизлар (фото)

    Шоу-бизнес | 5 август, 17:55

    Эрон ядрочи олимлари Россияга махфий тарзда боргани маълум бўлди

    Дунё | 5 август, 17:50

    Аббосбек Файзуллаевнинг Европа Конференциялар Лигасидаги дебюти кечикадиган бўлди

    Спорт | 5 август, 17:45

    Тошкентда сохта ДХХ ходими ушланди

    Ўзбекистон | 5 август, 17:35

    Хитойда чивин орқали юқадиган касаллик авж олмоқда: беморлар сони 7 мингга етди

    Дунё | 5 август, 17:25

    Героин ва фентанилдан ҳам кучли: дунёда янги наркотик тарқалмоқда

    Дунё | 5 август, 17:15

    Шавкат Мирзиёев Туркманистонда Грузия бош вазирини қабул қилди

    Ўзбекистон | 5 август, 17:04

    Камроқ ишлаб, кўпроқ натижага эришиш: юлдузлар сурункали чарчоқ билан қандай курашади?

    Шоу-бизнес | 5 август, 16:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.