“Ўзгидромет” Термиз шаҳрида 22 июнь куни об-ҳаво шароитлари туфайли чанг-ғубор ҳодисаси кузатилаётганини маълум қилди.
Ҳавонинг ифлосланишини автоматик мониторинг қилиш станцияси маълумотларига кўра, соат 09:00 да атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли ПМ10 заррачаларининг миқдори 7192 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган максимал концентрациядан 14 баравар ошиб кетди. Шамол тезлиги 5-7 метр/секундни, кўриниш 500 метрни ташкил этди.
Соат 10:00 да ушбу кўрсаткич 6241 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган максимал концентрациядан 12 баробар ошиб кетди. Шамол тезлиги 7-9 метр/секундни, кўриниш 700 метрни ташкил этди.
Соат 11:00 да бу миқдор 5739 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган максимал концентрациядан 11 баробар ошиб кетди. Шамол тезлиги 7-9 метр/секундни, кўриниш 700 метрни ташкил этди.
Соат 12:00 да 4 542 мкг/м3 ни ташкил этди ва рухсат этилган максимал концентрациядан 9 марта ошиб кетди. Шамол тезлиги 5-9 метр/секундни, кўриниш 1000 метрни ташкил этди.
Аҳолига очиқ ҳавода бўлмаслик, биноларни тарк этмаслик, деразаларни ёпиш тавсия этилди. Очиқ ҳавода бўлганларга ниқоб ва кўзойнак тақиш тавсия қилинди.
Изоҳ (0)