АҚШда лаборатория шароитида ишлаб чиқарилган гўштни сотиш мумкин бўлди. АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Upside Foods ва Good Meat компанияларига маданийлаштирилган гўшт деб аталувчи маҳсулотни ишлаб чиқаришга узил кесил рухсат берди. Бу ҳақда компанияларнинг баёнотига таяниб, DW хабар берди.
Шу тариқа АҚШ Сингапурдан кейин лаборатория гўштини сотишга рухсат берган иккинчи давлатга айланди. Upside Foods буни “орзулар рўёбга чиқиши” ва “янги даврнинг бошланиши” деб атади.
Иккала Америка компанияси ҳам товуқ гўшти етиштириш билан шуғулланади. Лаборатория маҳсулоти пўлат контейнерларда семиртирилиб, етиштирилган ҳайвон ҳужайралари намунасидан олинади.
Upside Foods ҳам, Good Meat ҳам дастлаб юқори даражадаги ресторанларга лаборатория гўштини етказиб беришни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажми оширилгандан сўнг, бундай гўшт озиқ-овқат дўконларига ҳам етказиб берилади.
Изоҳ (0)