Статистика агентлиги 2023 йилнинг 5 ойида Ўзбекистон фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, январь май ойларида 1,6 миллион нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.
5 ойда Ўзбекистон фуқароларининг хорижга сафар мақсадлари қуйидагича бўлган:
- қариндошларни йўқлаш — 1,4 миллион киши;
- дам олиш — 195 минг киши;
- ўқиш мақсадида — 17,1 минг киши;
- даволаниш — 10,8 минг киши;
- хизмат юзасидан — 5,5 минг киши.
Агентлик маълумотларига кўра, бу даврда Ўзбекистонга 2,6 миллион нафар сайёҳ келган, уларнинг энг кўпи Марказий Осиё давлатлари ва Россиядан.
Изоҳ (0)