Ўзбекистонга 2023 йилнинг январь—май ойларида 2,6 миллион нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда ташриф буюрган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, уларнинг энг кўпи Тожикистон фуқаролари бўлган — 797,8 минг нафар.
Ундан кейинги ўринларни қуйидаги давлатлар фуқаролари эгаллаган:
- Қозоғистон — 656,5 минг нафар;
- Қирғизистон — 649,5 минг нафар;
- Россия — 279,8 минг нафар;
- Туркия — 39,5 минг нафар;
- Туркманистон — 21,2 минг нафар;
- Корея — 12,4 минг нафар;
- Ҳиндистон — 12,3 минг нафар;
- Хитой — 9,6 минг нафар;
- Германия — 9,5 минг нафар.
Ўзбекистонга 5 ойда келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича бўлган:
- қариндошларни йўқлаш — 2,2 миллион киши;
- дам олиш — 274,1 минг киши;
- хизмат юзасидан — 51 минг киши;
- даволаниш — 28,1 минг киши;
- тижорат — 18,4 минг киши;
- ўқиш мақсадида — 4,5 минг киши.
Изоҳ (0)