Ўзбекистонда 2022 йилги қабулдан бошлаб нодавлат ОТМлар учун ҳам 1 000 та давлат гранти ажратилиши бошланган. Бу йилги квоталар тўғрисидаги президент фармойишида ҳам нодавлат университет ва институтлар учун 1 000 та грант ўрни ажратилиши белгиланган, деб хабар бермоқда “Таълим назорати” Telegram канали.
Бу ўринлар ОТМлар ўртасида қандай тақсимланади?
Бу ўринлар хусусий ва хорижий ОТМлар йўналишлари бўйича тақсимланиб, Қабул комиссияси томонидан тасдиқланиши ва 1 июлгача Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги сайтида эълон қилиниши керак.
Хусусий ОТМлар имтиҳонлари тугагач, энг юқори балл тўплаб талаба бўлганлар ва грант олишни истаганлар ОТМ ва вазирлик билан биргаликда 3 томонлама шартнома имзолайди. Бу шартнома асосида улар ўқишни тугатиб ўз йўналиши бўйича ишлаб бериш мажбуриятини олади. Ишлаш муддати йўналиш хусусиятига қараб турлича белгиланади.
Изоҳ (0)