Доғистоннинг “Домалогика” компанияси Ўзбекистонга уран қазиб олиш учун ўлчаш датчиклари етказиб бермоқчи, дея хабар бермоқда Spot.uz.
Қайд этилишича, компания Ўзбекистоннинг “Энергоприбор” компанияси билан Доғистонда ишлаб чиқарилган юқори технологияли маҳсулотларни етказиб бериш бўйича 3,5 миллион доллардан ортиқ суммага шартнома имзолаган.
“Ушбу келишув санкциялар босимига қарамай, Россияда ишлаб чиқарилган товарлар экспорти ва етказиб бериш йўналишини қайта йўналтириш доирасида жуда долзарбдир”, — дейилади минтақа экспортини қўллаб-қувватлаш маркази хабарида.
“Домалогика” бош директори Хасай Юсупановнинг сўзларига кўра, шартнома Доғистон экспортини қўллаб-қувватлаш маркази кўмагида имзоланган.
“Биз уран қазиб олувчи корхона учун чуқур гидростатик датчиклар, шунингдек, автоматлаштирилган релеларни етказиб берамиз”, — дейди Юсупанова.
Изоҳ (0)