Бухоро ва Навоий вилоятларида айрим ҳудудлар кучли шамол эсиши натижасида электр энергиясидан узилди. Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан тушунтириш берди.
Унга кўра, ушбу вилоятларда кучли шамол эсиши натижасида соат 17:00 ҳолатига айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди. Бунинг натижасида:
- Бухоро вилоятининг Шофиркон, Пешку ва Ғиждувон туманларидаги жами 6 000 та истеъмолчининг;
- Навоий вилоятининг Нурота, Навбаҳор, Конимех ва Кармана туманларидаги жами 23 560 та истеъмолчининг электр таъминотида узилиш бўлмоқда.
Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралган.
Изоҳ (0)