Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов сенатор бўлди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 16 июнь куни Олий Мажлис Сенатида Хоразм вилоятидан бўшаб қолган ўрин учун сайлов бўлиб ўтди. Сайлов яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди.
Сайлов натижаларига кўра Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.
Бундан аввал Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланганди.
Изоҳ (0)