Шавкат Мирзиёев президент Иброҳим Раисий таклифига биноан18 июнь куни расмий ташриф билан Эронга жўнаб кетди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, давлат раҳбари Теҳронда президент Иброҳим Раисий ва Олий диний раҳбар оятуллоҳ Сайид Али Хоманаий билан учрашувлар ўтказади.
Бўлажак олий даражадаги музокараларда мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни ва устувор йўналишлардаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб жиҳатлари кўриб чиқилади. Минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашилади.
Ташриф доирасида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)