“Ўзгидромет” директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев ўз Facebook саҳифасида шамол тезлиги кучайиши ҳақида ахборот берди.
Унга кўра, 18 июнь Тошкент шаҳрида соат 17:00 дан 21:00 вақт оралиғида конвектив булутларнинг жадал ривожланиши билан шамол тезлиги 13-15 метр/секундгача кучайиши баъзи жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
“Ўзгидромет пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонларидан эхтиёт чораларини кўришларини сўрайди”, дейилади ахборотда.
Ўзбекистонга аномал иссиқ кириб келмоқда. Нималар маълум?
Айни кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кўтарилишда давом этмоқда. Шерзод Ҳбибуллаевнинг хабар беришича, 17–19 июнь кунлари республика ҳудудлари бўйлаб ҳаво ҳарорати 40-41 даражагача, жанубда 42-45 даражагача кўтарилади.
“19 июнда шимолий ҳудудларга, 20 июнда республиканинг барча ҳудудларига Кавказдан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади. Ҳаво ҳарорати 4-6 даражага пасаяди”, — деб ёзади у.
Изоҳ (0)