Россиянинг Свободний шаҳрида йиқилиб, устига футбол дарвозаси тушиб кетган ўзбекистонлик эркак ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, жиззахлик Э.И. Амур вилоятининг Свободний шаҳрига 2022 йилнинг сентябрь ойида қурилиш соҳасида ишлаш мақсадида боради. Ишдан ташқари пайтда йиқилиб, устига футбол дарвозаси тушиб кетади. Оғир тан жароҳати олган Э.И. зудлик билан шифохонага ётқизилади. Маълум бўлишича, фуқаронинг умуртқа поғонаси ва орқа мияси жароҳатланган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Амур ўлкасидаги вакили беморнинг ҳолидан хабар олиб, шифокорлар билан доимий алоқада бўлиб турди. Унинг аҳволи бир оз яхшилангач, Хабаровск-Тошкент йўналишига авиачипта олиб берилиб, ватанга қайтарилди.
Изоҳ (0)