Беларусь парламентининг қуйи палатаси – Вакиллар палатаси ҳуқуқ-тартибот идораларига ўлганларга нисбатан жиноий иш қўзғатиш имконини берувчи қонун лойиҳасини қабул қилди.
Қонун лойиҳаси билан Жиноят кодексининг жиноят ишини қўзғатиш имкониятини истисно этувчи ҳолатлар тўғрисидаги моддасига ўзгартиришлар киритилади. Унга кўра, ўлган шахсларга нисбатан даъво муддати бўлмаган жиноятлар — масалан, агрессив урушга тайёргарлик кўриш ёки олиб бориш, терроризм, геноцид, экоцид, қонунларни бузиш, инсоният хавфсизлигига қарши жиноятлар, оммавий қирғин қуролларидан фойдаланиш каби моддалар бўйича иш қўзғатиш мумкин бўлади.
Қариндошлар судда вафот этган шахснинг манфаатларини ҳимоя қилиши мумкин бўлади. Бунинг учун улар ариза топшириши керак. Қариндошлар топилмаган ёки улар жараёнда иштирок этмаслигини билдирса, айбланувчининг манфаатларини тайинланган адвокат ҳимоя қилади.
Изоҳ (0)