Хитой ташқи ишлар вазири Цинь Ган АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан телефон орқали мулоқоти чоғида Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муносабатларда янги қийинчиликларга эътибор қаратди, шунингдек, АҚШнинг Хитой ички ишларига аралашувига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
“Цинь Ган Хитойнинг Тайван муаммоси каби муҳим масалалар бўйича қатъий позициясига ойдинлик киритди ва АҚШни уни ҳурмат қилишга ҳамда Хитойнинг ички ишларига аралашишни бас қилишга чақирди”, — дейилади ТИВ хабарида.
Хитой вазири “Хитой ва АҚШ ўртасидаги муносабатларда янги қийинчилик ва чақирувлар юзага келганини” таъкидлади.
Шу билан бирга, у Пекин ҳар доим икки томонлама муносабатларга ўзаро ҳурмат ва манфаатли ҳамкорлик тамойиллари асосида ёндашганини қўшимча қилди.
Давлат департаментининг билдиришича, Блинкен ва Цинь Ган телефон орқали икки давлат ўртасидаги алоқани сақлаб қолиш муҳимлигини муҳокама қилган.
Изоҳ (0)