Гавайида дунёдаги энг фаол вулқон Килауеа уйғонди келди. “Килауеа” сўзи “пуркаш, кучли тарқалиш” деган маъноларни англатади.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда лава қандай қоплаётгани кўрсатилган. Минтақада хавфнинг энг юқори даражаси эълон қилинган.
Сайёҳлардан лава отилаётган ҳудудга яқинлашмаслик сўралган. Килауеа вулқони охирги марта январь ойида уйғонган ва фақат март ойига келиб тинчланганди.
Олимлар айнан Килауеа вулқони фаоллиги туфайли Гавайини энг тез ўсиш суръатларига эга бўлган орол сифатида баҳолашади.
Вулқондан отилиб чиққан лава Тинч океани сувлари билан реакцияга киришиб, қотиб қолади ва архипелагдаги энг катта оролнинг контурини шакллантиришда давом этади.
Килауэа вулқони отилишининг кучи ва гўзаллиги унинг ён бағирларига манзарани ўз кўзи билан кўришни хоҳлайдиган кўплаб сайёҳларни жалб қилади.
Изоҳ (0)