Россия ва Украина урушнинг дастлабки кунларида бўлиб ўтган тинчлик музокаралари чоғида Қримни ижарага бериш бўйича келишувга эришмоқчи эди. Бу ҳақда Беларусь раҳбари Александр Лукашенко “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Лукашенкога кўра, Россия президенти Владимир Путин унга ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш тўғрисидаги шартноманинг тегишли лойиҳасини кўрсатган.
“Путин менга делегациялар томонидан парафланган ҳужжатни берди. Қрим бўйича узоқ муддатли ижара. Нормал шартнома. Агар ҳозир бу амалга ошганида эди, лекин иложи йўқ. Ҳозирда у аллақачон конституцияга кўра Россия ҳудуди”, — деди Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, жараён яхши ўтган, шартномани давлат раҳбарлари имзолаши мумкин эди.
Сиёсатчи, шунингдек, журналистларга унинг 18 ёшли ўғли Николай Украина президенти билан телефон суҳбатини ташкил этишга ёрдам берганини айтди. Узоқ суҳбатдан сўнг Зеленский Беларусда Россия томони билан музокаралар олиб боришга рози бўлгани маълум қилинди.
Изоҳ (0)