Жонни Депп ва унинг рафиқаси билан боғлиқ можароси Голливуднинг энг шов-шувли воқеаларидан бирига айланди. Яқинда актёр рафиқаси билан бўлган судда ғалаба қозонганидан сўнг ундан 1 миллион доллар товон пулини олди. Жонни Депп бу маблағни хайрия ишларига сарфлашини маълум қилди.
Актриса бу суммани собиқ турмуш ўртоғига судгача бўлган келишув доирасида тўлаб бериши керак эди. Актёр пулни болаларни ҳимоя қилиш, уй-жой ва экологик муаммоларга муҳтожларга ёрдам бериш билан шуғулланадиган беш хил хайрия ташкилотига юборишга қарор қилди.
Депп қарор қабул қилингандан сўнг Facebook’даги саҳифасига мактуб жойлаштирди. Актёр ўз мактубида судда ғалаба қозонганидан хурсандлигини билдирди ва ниҳоят ҳақиқат юзага келганини айтди.
Маълумот ўрнида, 2022 йилда Голливуд актрисаси Эмбер Хёрд турмуш ўртоғини зўравонликда айблаб судга берган эди. Кейинчалик актёр судда ғалаба қозонган ва туҳмат учун 50 миллион доллар талаб қилган. Жонни Депп судга шикоят аризаси киритганидан сўнг суд унга 15 миллион тўланиши бўйича қарор чиқарган. Деппга қарши шу каби даъво аризасини киритган Эмбер эса 100 миллион доллар талаб қилган эди.
Изоҳ (0)