• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Ҳофиз бўлма, сен ҳам одамларнинг тўйида ўлиб кетасан”. Instagram юлдузи Суҳроб Ҳамдамов отасидан эрта айрилгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    “Дарё”нинг YouTube’даги каналида миллий қўшиқлари билан Instagram кузатувчилари орасида машҳурликка эришган Суҳроб Ҳамдамов билан суҳбат ташкил қилинди. У илк марта отасидан эрта айрилгани ва яқинлари унинг санъаткор бўлишига жиддий қаршилик қилишгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: “Дарё”

    — Ота меҳри қандай бўлишини ҳам билмайман. Чунки отам раҳматлидан жуда эрта, бир ярим ёшимда айрилганман. Отам ҳофиз бўлиб, халқ хизматидан қайтаётганда автоҳалокатга учраган экан. Албатта, қўлидаги ёш боласи билан бу мусибатни енгиш онамга осон кечмаган. Онам вилоят театрида актриса бўлиб ишларди. Турмуш ўртоғидан айрилиб, оиланинг ёлғиз боқувчиси бўлгач, мени бувимга қолдириб ўзи ишга чиқиб кетган.

    Эсимни таниганимдан мен бувим билан бирга эдим. Бувим, холам ва онам отамнинг йўқлигини билдирмасликка ҳаракат қилишарди. Қонда бўлса, барибир санъат ўзига оҳанрабодек тортар экан. Болаликдан санъатга қизиққанман. Аммо бувим раҳматли фикримдан қайтариш учун роса ҳаракат қилган. “Отанг одамларнинг тўйини ўтказаман деб ўлиб кетди, онам ҳам ижод билан бўлиб ўзидан ортмайди”, деб кўп гапирарди. Аммо “Мен санъат институтига ҳужжат топшираман, ўқишга кирай ҳеч кимга оғирлигим тушмайди”, деб кўп гапирардим. Ниятим қатъийлигини билгач, бувим раҳматли “Айтган ўқишига олиб борақол”, деган.

    Онам иккимиз Жиззахдан келиб, ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига ҳужжат топширганмиз. Аммо шартнома асосида ўқишга кирганман. Оиламизнинг асосий боқувчилари аёллар бўлгани учун онам “Бу йил ўқима, келаси йил қайта ўқишга топширасан”, деганди. Аммо унамаганман. Кейин билсам уйдагилар шартнома пулини тўлашга қийналиб, бувим раҳматли тилла узугини учта қўшнига олиб чиқиб ҳам сотолмаган экан. Буни менга айтишмаган, анча кейин бошқа одамлардан эшитиб қолгандим. Шундай кейин ўқишга бормай, келаси йил қайта ҳужжат топширганман. Бу гал эса омадим келиб, грант асосида ўқишга қабул қилинганман, — дейди Суҳроб Ҳамдамов.

    Хонанда қайси вазиятларда отасининг йўқлиги билиниши ва ҳаётда нимадан кўпроқ қўрқиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

    — Анча йил ижара уйда яшадим. Жуда қийин вазиятларни бошдан кечирдим. Шундай вазиятларда бошимда отам бўлганида бундай бўлмасмиди, деб нолиб қўярдим. Аммо шукрки, ёруғ кунлар келди. Яратгандан ҳамиша қизларим улғайиб, ўз ўрнини топмагунига қадар жонимни олма деб сўрайман. Чунки ўзим отасизлик қандай эканлигини яхши биламан. Отасиз ўсиш ва муҳтожликни бошдан кечириш осон эмас, —дейди хонанда Суҳроб Ҳамдамов.

    Хонанда билан бўлган суҳбатни қуйида тўлиқ томоша қилишингиз мумкин.

    13.06.2023, 20:12   Изоҳ (0)   20297
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қарамликдан қутилиб, ҳаётни ўзгартираман” — лифтда туғилган, режиссёрлик қилгани учун қамалган ва “Арслон изидан” сабаб бор будидан айрилган Азиз Раметов 35 ёшда

    13.06.2023, 18:44

    Жонни Депп “Кариб денгизи қароқчилари” фильмининг янги қисмида нега суратга тушмаслигини айтди?

    13.06.2023, 16:51

    Голливуд актрисаси Наоми Уоттс турмушга чиқди (фото)

    13.06.2023, 13:40

    “Кимдир жамоани тарк этса, ‘Дизайн’ни тарқатамиз” — Дилшод Мусабеков якка концерт бермаслиги ва жамоанинг ўзгармас қоидаси ҳақида (видео) 

    13.06.2023, 11:30

    Бред Питт, Жонни Депп ва бошқа Голливуд юлдузлари мактаб ёшида қандай кўринишда бўлган? (фото)

    12.06.2023, 18:28

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    12.06.2023, 13:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.