• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Қарамликдан қутилиб, ҳаётни ўзгартираман” — лифтда туғилган, режиссёрлик қилгани учун қамалган ва “Арслон изидан” сабаб бор будидан айрилган Азиз Раметов 35 ёшда (фото, видео)

    Раметовлар сулоласининг кенжа вакилли Азиз Раметов болалигидан санъаткорлар даврасида улғайган. Аммо ота-онаси унинг санъат вакили бўлишини исташмаган. Бўлажак актёрнинг ҳарбий соҳадан “қувилиши”, узоқ вақт уйланолмагани ва армонлари ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Фото: Instagram / азизраметов_оффиcиал

    Азиз Раметов бошқаларга ўхшамайдиган характер эгаси. Қарангки, унинг дунёга келиши ҳам ноодатий бўлган экан. Бу ҳақида актёрнинг онаси Саида Раметова ҳикоя қилиб берган.

    Фото: Instagram / азизраметов_оффиcиал

    — Ҳаётимдаги энг ширин воқеалар айнан лифт билан боғлиқ. Турмушга чиқмасимдан аввал ошиқлар жуда кўп эди. Ҳамма йигитлар “Бу қиз жуда калондимоғ, ҳеч кимни менсимайдиган, ҳаммага йўқ-йўқ деб жавоб беради”, дейишган.

    Жумадулла Раметов мен ҳақимда эшитгандан сўнг “Шунақами у, ана кўрасизлар, бу қизга мен уйланаман”, деган экан. У пайтда иккимиз ҳам ижодкорлар ётоқхонасида яшардик. Мен 9-қаватда, Жумадулла эса 7-қаватда турган. Асосий севгимиз ўша ерда бошланган. Мен ўқиб юрганимда ҳеч кимга қарамаганман. Эсимда бор, лифтга чиққанимда ортимдан чиқиб олган. Лифтдан тушишимга қўймаган. Шу вақтда улар менга севги изҳор қилиб, уйланишини айтганлар. 1988 йилда иккинчи фарзандим Азиз Раметов лифтда туғилган, — дейди Саида Раметова.

    Азиз Раметов болаликдан санъат ичида ўсган. Аммо ота-онаси ўғилларининг санъаткор бўлишини исташмаган. 

    Фото: Instagram / азизраметов_оффиcиал


    — Негадир ҳарбий бўлишимизни орзу қилишган. Аммо акам ҳам мен ҳам бу орзуларини амалга оширолмадик. Ҳозирги “Темурбеклар” ҳарбий мактабига биринчилардан бўлиб ўқишга кирганман. У пайтда бошқа номланар эди. Ўша пайтда Собир ака деган директор раҳбарлик қиларди. Бир куни ота-онамни олдига чақириб “Ўғлингиз аввалгидан анча яхши томонга ўзгарган. Аммо барибир бундай ҳарбий чиқмайди. Кун келиб чегарада турганда, иккита латифа эвазига ҳам сирларни сотиб юборадиган бола”, деб ҳазил қилганди. Шундан кейин ота-онам Эстрада ва цирк коллежида ўқишимга рухсат беришган. Унгача “Санъаткор бўлмайсан”, деб жиддий қаршилик қилишарди, — дейди Азиз Раметов.

    Азиз Раметов болалигидан шўх ва ўйинқароғ йигит бўлган. Кўп ҳолларда жанжалларга аралашиб қолар, баъзан даҳанакилари ҳам жиддий тус оларди.

    Фото: Instagram / азизраметов_оффиcиал

    — Ўғил боланинг бошидан ҳар хил кунлар ўтади. Менимча, жанжаллар борасида ота-онамни безор қилган бўлсам керак. Бунинг учун улардан узр сўрайман. Ўзим жанжалкаш эмасдим, аммо негадир шунақа вазиятларга тушиб қолаверардим. Нафақат дўстни, таниш-билишни ҳам шунчаки қийин вазиятда ташлаб кетолмаслигим панд бергандир, — дейди Азиз Раметов.

    “Она машҳур санъаткор бўлгани учун бу ҳам артист бўлди”, — бу гап қаҳрамонимизга жуда оғир ботгани ва анча вақтгача буни атрофдагилардан яширгани ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Instagram / азизраметов_оффиcиал

    — Онам “Урушсанг ёнингни олишим мумкин, аммо ҳеч битта режиссёрга ўғлимга рол беринг деб илтимос қилмайман”, деб шарт қўйган. Менимча, бу гапни ҳам санъаткор бўлмаслигим учун айтган. Сабабини билмайман-у, аммо ота-онам анча вақтгача мени санъатга бўлган қизиқишимни сўндирмоқчи бўлишган. Қамара Комолованинг фильмида суратга тушганмиз. Режиссёр билан учрашгани борганимизда мени онамга таништириб “Саида Раметова бу сизнинг ўғлингиз бўлади”, деган. Онам кулиб ҳа биламан ўғлим эканлигини деган. Режиссёр ҳақиқатни билгандан кейин “Нега айтмадинг?” деб юзимга енгил тарсаки туширганди. Ҳақиқатан ҳам ачна вақтгача кўпчилик Саида ва Жумадулла Раметовларнинг фарзанди эканлигимни билишмаган. Мен ҳам ҳамма қатори кастинг топшириб фильмларга тасдиқланганман, — дейди Азиз Раметов.

    Актёр фаолияти давомидаги энг қийин ролни “Ўтов” фильмида ижро этгани ва ўлимни ҳис қилгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / азизраметов_оффиcиал

    — Ролларим ранг-баранг. Аслида ролни яратиш, бошқа инсон бўлиб яшаш осон эмас. Аммо менга энг қийин кечган ролни “Ўтов” фильмида яратганман. Бўйнимга қадар тупроққа кўмиб қўйишганида ўлим ҳиссини туйганман. Жуда қўрқинчли эди. Ҳатто, қўрққанимдан эртаси куни лабимга учиқ ҳам тошиб кетганди, — дейди актёр Азиз Раметов.

    Азиз Раметов ўзини нафақат актёрликда, балки хонандалик ва режиссёрликда ҳам синаб кўрган. “Арслон изидан” ва “Қарамлик” номли фильмларни суратга олган. Аммо режиссёр фаолияти унга анча қимматга тушган.

    Фото: Instagram / азизраметов_оффиcиал

    — “Арслон изидан” экстремал жанрдаги фильм. Уни суратга олиш учун жуда катта маблағ сарфланган. Ҳатто миниб юрган машинасини сотиб ҳам фильмга тикканман. У пайтда жуда қизиққон, санъатдан бошқа ҳеч нарсани ўйламайдиган бола эдим. Ҳатто, маҳалла ичида реквизит қурол-яроқлар билан олинадиган саҳна бизга жуда қимматга тушган. Тегишли ташкилотларни огоҳлантирмаганимиз учун сёмка майдончасига махсус гуруҳ келиб, барчамизни қўлга олишган. Режиссёрликнинг кетидан бир неча кун қамоқда ҳам ўтириб чиққанман, —дейди актёр Азиз Раметов.

    Актёр 2007 йили рус киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Застава” фильмида сержант Раимжонов ролини ижро этган. Фильмдан сўнг унга продюсерлик компаниялари Россияда қолиб ижод қилишни таклиф этган.

    — Ҳаётимдаги энг катта гонорарни ўша фильмдан олганман. Кунига 1 000 АҚШ долларидан пул тўлашган. Кейин уларда актёрлар агентлар ёрдамида ишлар экан. Менга ҳам бир нечта агентлик фирмалари алоқага чиқиб, ҳамкорликни таклиф этган. Улар билан ишлаш учун Россияда қолишим керак эди. Менда ватанпарварлик ҳисси юқорими билмадим, у ерда қолиб кетишни истамаганман, — дейди Азиз Раметов.

    Азиз Раметов оила қурмасидан аввал топган пулини кайф-у сафога сарфлаганини яширмайди. Бу қарамликдан қандай қутилгани ва у ҳақида фильм суратга олиши кераклигини тушуниб етгани ҳам сўзлаб берган.

    Фото: “Дарё”

    — Уч ойда 90 минг АҚШ доллари доромад топган пайтларим ҳам бўлган. Энг қизиғи, у пулларнинг бирортасини уйга олиб кирмаганман. Топган пулларимнинг баракаси йўқ эди, ёки уларни тўғри сарфлашни билмасдим. Ўйин-кулги, дўст-биродарликни яхши кўрардим. Маблағимни атрофдагилардан, дўстларимдан қизғонмасдим. Энг алам қиладигани шу кунгача ота-онамга “Манави пулни ишлаб топдим”, деган бола эмасман. Тўғри уйга рўзғорлик қилардим, аммо пул бермасдим. Шуларни ўйлаб ҳам уйланишим кераклигини англаб етдим. 

    Бугунги кунга турли қарамликка берилган ёшлар жуда кўп. Бундай инсонларнинг кўпи билан танишман. Улар руҳан қийналади, аммо бу вазиятдан чиқиб кетишга ўзида куч тополмайди. “Қарамликдан қутилиб ҳаётимни ўзгартираман”, деган инсонларни қўллаб-қувватлаш мақсадида “Қарамлик” номли фильмни суратга олдим. Уни кўриб ёшлар ўзларига тегишли хулоса олишади деб ўйлайман, — дейди Азиз Раметов.

    Ижодкор шу кунгача бирорта мукофотни қўлга киритмагани ва ҳатто “Ниҳол” номидаги давлат мукофотини пул бериб бўлса-да, олмоқчи бўлгани ҳақида сўзлаб берган.

    — Меҳнатимиздан фойдаланишади. Тўғри шунга яраша пулни ҳам оламиз. Аммо ижодкорга мотивация бериб туриш керак. Ўттиз минг сўмлик фахрий ёрлиққа ташаккурнома ёзиб беришса ҳам одамнинг кўнгли қанчалик кўтарилади. Шу кунгача бирорта мукофотни қўлга киритганим йўқ. Негадир бу нарса жуда алам қилади. Ҳатто бир йили “Ниҳол”ни олиш учун пора ҳам берганман, аммо мендан пулни олган ака фирибгар бўлиб чиққан. Онам ҳам шунча йилдан бери санъат ва маданият соҳасини риовжлантириш учун хизмат қилади. Аммо ҳалигача Халқ артисти бўлолгани йўқ. Унинг шогридлари ёки ундан кейин саҳнага чиққанлар аллақачон бундай мукофотларни қўлга киритиб бўлишди, —  дейди Азиз Раметов.

    Фото: “Дарё”

    Азиз Раметов 2022 йилнинг март ойида Шаҳло Умарова исмли қиз билан оила қурди. Уларнинг тўйи ҳақиқий шов-шувга айланди десак муболаға бўлмайди. Йил якунида улар ота-она бўлиш бахтига мушарраф бўлишди. Бахтли жуфтлик ўғлига Муҳаммадамин деб исм қўйишган.

    13.06.2023, 18:44   Изоҳ (0)   35815
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жонни Депп “Кариб денгизи қароқчилари” фильмининг янги қисмида нега суратга тушмаслигини айтди?

    13.06.2023, 16:51

    Голливуд актрисаси Наоми Уоттс турмушга чиқди (фото)

    13.06.2023, 13:40

    “Кимдир жамоани тарк этса, ‘Дизайн’ни тарқатамиз” — Дилшод Мусабеков якка концерт бермаслиги ва жамоанинг ўзгармас қоидаси ҳақида (видео) 

    13.06.2023, 11:30

    Бред Питт, Жонни Депп ва бошқа Голливуд юлдузлари мактаб ёшида қандай кўринишда бўлган? (фото)

    12.06.2023, 18:28

    Фильмнинг 1 қисми учун юқори гонорар, шахсий автоуй: Турк актёрларининг ақл бовар қилмайдиган талаблари

    12.06.2023, 13:37

    Ўрта аср мафиясига тегишли қароргоҳ: Maдoннанинг 21 млн долларлик уйига саёҳат (видео)

    11.06.2023, 09:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.