ОАВ ходимларига 13 июнь куни АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга нисбатан айблов эълон қилиниши кутилаётган суд биносига мобил телефонлар ва бошқа электрон қурилмалар олиб кириш тақиқланади, деб хабар бермоқда NBC News.
“Мухбирлар ва бошқа оммавий ахборот воситалари ходимларига АҚШнинг Майамидаги суд биносида барча турдаги уяли телефонлар ва электрон жиҳозлардан фойдаланиш тақиқланади”, — дейилади АҚШ округи бош судьяси Сесилия Алтонаганинг қарорида.
Шу билан бирга, федерал суд судьяси Жон Гудман журналистлар коалициясининг “суд жараёнига қадар суд залида ва/ёки ташқи коридорда чекланган миқдордаги фотосуратлар ва видео ёзувларга рухсат бериш” бўйича сўровини рад этди.
Унинг сўзларига кўра, “фотосуратга олиш учун рухсат тинглов давомида кўриладиган кенг қамровли хавфсизлик чораларига путур етказади”.
Изоҳ (0)