Ўзбекистонда 20 нафар ҳоким ёрдамчилари Хитойга тажриба ўрганиш учун сафарга жўнаб кетди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, улар 2 ҳафта давомида “Хитой тажрибаси асосида камбағалликни қисқартириш” мавзусида мутахассислардан таълим олади.
Бу борада Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Хитой давлатининг Камбағалликни қисқартириш халқаро маркази ўртасида англашув меморандуми имзоланган бўлиб, унга мувофиқ жорий йил сўнгига қадар 200 нафар ҳоким ёрдамчилари Хитой тажрибасини ўрганиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)