Олий Мажлис Сенатида бўшаб қолган ўринлар учун сайлов бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий Сайлов комиссияси ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Сурхондарё вилоят, Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси раиси З.Низомхўжаев иштирок этди.
Сайлов яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.
Изоҳ (0)