Бухоро вилояти Қоракўл туманида маҳалладошининг беҳаё видеоларини тарқатишини айтиб, ундан пул талаб қилган йигит ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, “Хўжакон” маҳалласида яшовчи, 2003 йилда туғилган И.А. маҳалладош тенгдош қизнинг беҳаё видеоларини тарқатиш билан қўрқитган. У қиздан 1 500 000 сўм миқдоридаги пулни талаб қилиб, агарда мазкур пулни бермаса, ўзида мавжуд бўлган беҳаё ва порнографик видеоларини тарқатиб юбориб, шарманда қилишини айтган.
Йигит 350 000 сўм пулни олишга эришиб, бу билан ҳам кифояланмасдан қолган 800 000 сўм миқдоридаги пулни Бухоро шаҳар А.Сомий кўчасида олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ИИО ФМБ томонидан фуқаро И.А. га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)